Ўзбекистон

VPN'дан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўладими?

Ижтимоий тармоқларда VPN'дан фойдаланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар тарқалмоқда. АКТ вазирлиги уч йил олдинги баёнотида VPN иловалардан фойдаланиш маъмурий жавобгарликка ҳам, жиноий жавобгарликка ҳам сабаб бўлмаслигини маълум қилган.

VPN'дан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўладими?

Ўзбекистон ҳудудида айрим ижтимоий тармоқлар фаолиятининг чекланиши ортидан 2 июлдан бошлаб ўзбекистонликлар Twitter, TikTok, Skype ва Вконтакте платформаларига киришда муаммоларга дуч келмоқда.

Ушбу муаммоларни четлаб ўтиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан турли VPN иловалар орқали фойдаланиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Шу билан бирга, бу иловалар орқали ижтимоий тармоқларга кираётган фойдаланувчиларда бу ҳаракат учун жавобгарлик мавжудми, деган хавотир ҳам бор.

2018 йил 22 октябрдаги қонун билан, телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик учун жиноий (ЖК 278-7-моддаси) ва маъмурий (МЖтК 155-2-моддаси) жавобгарлик белгиланган.

Ушбу моддаларга кўра:

  • ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш жиноий жавобгарликка;

  • телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бу моддаларда келтирилган ҳуқуқбузарликлар айнан нималарда намоён бўлишини бир ўқишда тушуниб олиш имконсиз.

Бу нимани англатади? Бу интернет фойдаланувчисининг VPN иловасидан фойдалангани жавобгарликни назарда тутадими?

Ушбу қонун қабул қилинишидан олдин унинг лойиҳаси эълон қилинганида ҳам жамоатчиликда шу каби саволлар туғилганди. Ўшанда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бу хавотирларга жавобан юқоридаги моддалар VPN иловалардан фойдаланганлик учун жавобгарликни назарда тутмаслигини билдирган.

Жумладан, вазирлик Жиноят кодексидаги модда халқаро трафиклардаги ўтказмалар тўғрисида эканини, мазкур моддада шахсий ёки тадбиркорлик мақсадларида ахборот ҳамда ахборот ресурсларидан, шунингдек, бунинг учун VPN тармоқлари, VPN каналлари, прокси-сервердан фойдаланишни чеклаш масаласи кўзда тутилмаганини таъкидлаганди.

МЖтКга киритилаётган моддада эса бегона Wi-Fi тармоқларидан рухсатсиз фойдаланиш, тармоқ фойдаланувчиларига билдирмасдан тармоқни бузиб кириш ҳамда интернет-трафикдан фойдаланиш каби ўғирликка тенг ҳолатлар кўзда тутилгани маълум қилинган.

3 йилги олдинги баёнотида вазирлик сўнгги вақтларда Wi-Fi тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани ва ушбу ҳолатларга чек қўйиш мақсадида мазкур жавобгарлик жорий этилаётганини билдирган.

Демак, хулоса қилиш мумкинки, VPN иловалардан фойдаланиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

VPN'дан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўладими? | Zamon.uz