АҚШ Белорус билан ҳаво алоқаларини тўхтатди
Хабар қилинишича, Белорусга учадиган самолётларга авиачипталарни сотишни тақиқловчи фармон тайёрланган.


"Дарҳол ва вазирликнинг кейинги фармонига қадар йўловчиларни ҳаво транспорти, шу жумладан АҚШ ва Белорус ўртасида турли компаниялар томонидан амалга ошириладиган парвозларга чипталар сотиш тақиқланади", дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, фармонда "АҚШнинг миллий манфаатлари, шу жумладан гуманитар сабабларга кўра ёки миллий хавфсизлик сабабли" амалга ошириладиган парвозлар учун истиснолар назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни Европа Иттифоқи Кенгаши Белорус самолётлари томонидан Иттифоқ мамлакатлари ҳаво майдонидан фойдаланиш ва уларни Европа аэропортларига қабул қилиш тақиқланганлигини эълон қилди.
Насиба Тўхтаева







