Жаҳон

Буюк Британия Афғонистонга қўшинлари чиқарилганидан сўнг зарба бериши мумкин

Лондон Афғонистон ҳудудидаги террористик таҳдидларга махсус миссияни ташқаридан амалга ошириш модели орқали қарши тура олади.

Буюк Британия Афғонистонга қўшинлари чиқарилганидан сўнг зарба бериши мумкин

Буюк Британия терроризмга қарши курашни давом эттириш учун қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетганидан сўнг зарба бериш ҳуқуқини ўзида қолдирди. Бу ҳақда мудофаа вазирининг ўринбосари Жеймс Хиппи маълум қилди.

Сиёсатчининг таъкидлашича, Лондон Афғонистон ҳудудидаги террористик таҳдидларга махсус миссияни ташқаридан амалга ошириш модели орқали қарши тура олади.

У Сурия ва Ироқдаги “Исломий давлат” жангариларига қарши курашда Британия ҳарбий хаво кучларининг иштирокини назарда тутувчи "Shader" операциясини эслади. "Шуни биламанки, Афғонистонда воқеалар шу тариқа ривожланиши юзасидан таҳмин қилиб режа қилганлар айнан шу йўналиш ҳақида ўйлашмоқда", - дея хулоса қилди Хиппи.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан буён Shader операцияси доирасида Лондон ИШИД террорчиларининг объектларига 2 мингдан ортиқ ҳаво зарбаларини йўллаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Буюк Британия Афғонистонга қўшинлари чиқарилганидан сўнг зарба бериши мумкин | Zamon.uz