Грецияда яна чекловлар жорий этилмоқда
Греция ҳукумати коронавирус пандемияси фонида янги чекловларни эълон қилди, бу айниқса ёшлар орасида тез тарқалаётган касалланишни камайтиришга қаратилган. Янги чоралар 8 июлдан кучга киради.


"8 июлдан бошлаб ресторанлар, барлар, клублар ва кўнгилочар жойлар фақат ўтирган мижозлар билан ва биноларнинг сиғими тўғрисида қонунда белгиланган қоидалар асосида ишлайди", - дейилади хабарда.
Сўнгги маълумотларга кўра, 10,3 миллион аҳолиси бўлган Грецияда 429 мингта COVID-19 касаллиги қайд этилган, 12 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди.
Насиба Тўхтаева







