Ироқ ҳарбий базасига ракета отилди
Ироқнинг Анбар вилоятидаги Айн ал-Ассад ҳарбий базасига камида 14 та ракета отилган.


Ушбу базада Америка ва бошқа хорижий қўшинлар жойлашган. Ҳужумларни қайтаришда АҚШ ҳарбийлари ракеталарга қарши воситалардан фойдаланган.
Коалиция маълумотларига кўра, ўқ отиш натижасида уч киши енгил жароҳат олди.
Отишма содир бўлишидан бир неча соат олдин, Ироқ Курдистонидаги Эрбил аэропортида портловчи моддалар юкланган дрон портлаган эди. Курдистон вилояти хавфсизлик кучлари манбаларига кўра, потлаш аэропорт ичида жойлашган АҚШ базасида рўй берган.
Насиба Тўхтаева







