Лапландияда энг юқори ҳарорат қайд этилди
Ҳарорат - нолдан 33,6 даражага кўтарилган.


Финляндия Миллий метеорология институти маълумотларига кўра, бу 1844 йилдан бери қайд этилган энг иссиқ ҳароратдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калифорнияда деярли 50 даража иссиқлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Штат кутиш генераторлари, ёрдамчи двигателлар ва электр энергиясининг бошқа манбалари бўйича чекловларни юмшатди.
Насиба Тўхтаева







