Латвияда коронавирусга қарши эмланганлар 100 минг евро олиши мумкин
Латвия ҳукумати коронавирусга қарши эмлашга жамоатчилик қизиқишини ошириш мақсадида лотерея уюштиришни режалаштирмоқда.


Эмлаш даражасини ошириш учун мамлакат ҳукумати лотереяни тасдиқлади. Совринлар 100 дан бир неча минг еврогача бўлган пул маблағларидир. 100 000 евролик бош соврин август ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ҳукумат шунингдек, оилавий шифокорларга уларни CОVID-19'га қарши эмлашни фаоллаштиришга ундаш учун кўпроқ пул ажратишни режалаштирмоқда.
Насиба Тўхтаева







