Латвияда коронавирусга қарши эмланмаганлар ишдан бўшатилади
Латвияда иш берувчиларга 15 сентябрга қадар эмлаш тўғрисида CОVID сертификатини ололмаган ходимларни ишдан бўшатиш ёки бошқа лавозимларга ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин.


Сертификат давлат ва муниципал муассасаларда кундузги хизмат кўрсатадиган ёки ташкилот ёки корхонанинг доимий ишларида қатнашадиган ходимлар учун талаб қилинади.
Вазирлар Маҳкамаси сешанба куни эмлаш тиббий, ижтимоий, таълим ва бошқа муассасаларда мажбурий ҳолга айлантирилиши тўғрисида қарор қабул қилди. Латвия Адлия вазирлиги 14 июнга қадар қонунга тузатишлар тайёрлайди.
Насиба Тўхтаева







