Туркияда 2 ёшли бола саёҳат пайтида вафот этди
Туркия қирғоғида пляждан 50 метр масофада саёҳат пайтида қайиқ ағдарилиб кетди.


Унинг бортида 38 киши бўлган. Ҳодиса натижасида 2 ёшли бола вафот этди. У ота-онаси билан Франциядан Туркияга саёҳатга келган эди. Шунингдек, 3 киши жароҳат олди.
Таъкидланишича, қайиқ ағдарилганидан кейин кўпчилик қирғоққа сузиб борган. Айримларини воқеа жойига етиб келган соҳил хавфсизлик гуруҳлари, шунингдек сув таксилари қутқариб олишди.
Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, қайиқнинг олд қисмида тешик бўлган ва ундан сув киришни бошлаган.
Насиба Тўхтаева







