Дунёнинг мутлақ бой одами ким?
"Microsoft"нинг собиқ бош директори Стив Баллмернинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди


Агентлик маълумотларига кўра, кун давомида бизнесменнинг бойлиги 731 миллион доллардан, 101 миллиард долларга ошган. Натижада Баллмер бойлиги 100 миллиард доллардан ортиқ бўлган тўққизинчи шахсга айланди. У 2000 йилдан 2014 йилгача “Microsoft” бош директори бўлган, энди Баллмер Лос-Анжелес Клипперс баскетбол клубига эгалик қилади.
100 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга ўнинчи шахс “Oracle” асосчиларидан бири Ларри Эллисон. 7 июль кунги савдо натижаларига кўра, унинг бойлиги 2,24 миллиард долларга ошиб, 98,6 миллиард долларга етди.
Ҳозирда “Amazon” асосчиси Жефф Безос ер юзидаги энг бой одам бўлиб қолмоқда. Бизнесменнинг бойлиги рекорд даражага етди ва 212 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Зайниддин Норқувватов







