Ўзбекистон

"NazarX" лойиҳаси муаллифи Зиёдулла Бутахонов хейтерларга жавоб берди

Космос — етиб бўлмас орзудек гўё. Аммо инсон чин дилдан ният қилса ва уни ҳаракатларида акс эттирса барчасини уддалаш мумкин.

"NazarX" лойиҳаси муаллифи Зиёдулла Бутахонов  хейтерларга жавоб берди

Фарғоналик 22 ёшли ўғлон буни исботлади. Ўзининг айтишича,  у болалигидан осмонга кўз тиккан. 14-15 ёшларида эса IT соҳага қизиқиб, турли роботлар, дронлар ясади. Аммо барибир ўзини тўлиқ “топмаган”дек эди. Шунда мақсадини аниқ қилди. Космосга аэростат учираман! Оиладаги тўрт фарзанднинг тўнғичида кўпчиликка хос бўлмаган бу қизиқишни кўрган ота -она уни мунтазам қўллаб- қувватлади. Ишонч кучини кўрсатди. Зиёдулланинг саъйи ҳаракатлари билан Ўзбекистонни космосдан илк бора ўзимизда ясалган қурилма орқали кўрдик. Қаҳрамонимиз яратган “NazarX” лойиҳаси нафақат ҳамюртларимизда, балки хориждаги ватандошларимизда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Кўпчиликнинг таклифига асосан янги, “Бир миллион ўзбек” лойиҳасини бошлади. Суҳбатимизни у билан танишишдан бошладик.

 

“Бир миллион ўзбек” лойиҳаси кўпчиликнинг таклифи билан бошланди.

- Ушбу лойиҳа таклифи мухлислардан чиқди. “Бирор лойиҳа бошла, биз қўллаб-қувватлаймиз”, дейишганидан кейин янги лойиҳага қўл уриш фикр пайдо бўлди ва бошладим. Агар бир миллион ўзбек йиғиладиган бўлса, жуда ҳам катта ишлар қилса бўлади. Лойиҳанинг  режалари: фонд ташкил қиламиз (бу Европадан телефон қилган ўзбекларни ва бошқа кўпчиликнинг ҳам фикри) ва уни юргизамиз. Фонднинг асосий мақсадлари орбитага биринчилардан бўлиб ракета учириш. Тўғри, бу эшитилганда ғалати туюлиши мумкин. Лекин космосга стростат учираман деганимда ҳам ғалати эшитилган ҳаммага. Аммо ниятимни  амалга оширдим. Бу ҳам худди шундай бўлади.

“НазарХ” лойиҳасини январь ойида амалга оширилган, бироқ эндигина кўпчиликнинг эътиборига тақдим этилди. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор.

- Тўғриси, бу лойиҳани амалга оширганимдан кейин ҳам жисмонан, ҳам молиявий томондан жуда чарчадим. Мақсадим бор эди: Ўзбекистон байроғини космосга учириш, яъни космосни кўрмоқчи эдим ва амалга оширдим. Аслида, оммага эълон қилмоқчи ҳам эмасдим . Монтаж ишларини ҳам бўш вақтимда қилганим учун бир ой вақт кетди. Лойиҳамни Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этдим. Кўриб чиқиб,  янада ривожлантириш учун 100 миллион сўм миқдорда маблағ ажратишди. Ҳозирда вазирлик билан бирга лойиҳа устида ишлаяпмиз. Аммо ҳозирча бу сир. Яқин орада ижтимоий тармоқда маълум бўлади.

 “НазарХ” лойиҳаси ота онамнинг молиявий кўмагисиз амалга ошмасди.

- Бошида молиялаштириш фақат ўзимдан бўлган. Моддий жиҳатдан қийналганим учун кейинчалик ота-онамдан ёрдам сўрадим. Улар мотивация бериб, молиялаштиришди.

Унга ишонқирамай қараганлар кўп эди.

- Тўғриси, бу соҳага муҳим битта устоз талаб қилинмайди. Масалан, ҳамма фанларни ҳам, кўпроқ, чуқурроқ ўрганиш керак.

Ўзингиз интилсангиз, ҳаракат қилсангиз интернетда, китобларда маълумотлар бор. Ўқиб, ўргансангиз, сизга  устоз керакмас.

- Баъзи бир устозларга илтимос қилганман. Улар буни хоҳлашмаган. Амалга ошишидан кўра ошмаслигига кўпроқ ишонишган.

У айримларнинг “Космосга кичик қурилма учириш учун бунақа аэростатни ЮТубедан кўриб ҳам ясаш мумкин”, деб билдирган фикрларига ўзининг муносабатини айтди.

- Аэростатни  ясаш учун ЮТубедан кўриб ўрганишнинг ўзи камлик қилади. Чунки, ИТ соҳасини жуда ҳам мукаммал билишингиз керак. Дастурлашда ҳамма нарсани тўғри қилишингиз керак. Улар жуда ҳам осон дейишяпти. Осон бўлса, нега мендан олдин ўзлари қилишмаган, деган саволларни берган бўлардим. Агар осон бўлганда, қилиш керак эди. Агар осон бўлганида мен олти марта учирмас эдим.

Зиёдулла Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб совға ҳозирлаяпти.

- Президентимиз билан 30 июнь Ёшлар фестивали доирасида кўришганимизда таклифимни билдирдим. Яъни стратосферанинг баландроқ нуқтасига Ўзбекистон байроғини учирмоқчиман. Улар байроғимиз яна ҳам тепароқда ҳилпираб туришидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Розилик билдирдилар ва ушбу лойиҳани насиб қилса, шу ой охиригача амалга оширамиз.

Достонбек Бахтиёрзода суҳбатлашди

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолиб жамоаларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"