Сочидаги пляжларни тиклаш ишлари ниҳоясига етди
Сочи мэри Алексей Копайгородский берган маълумотга кўра, ўтган тунда пляжлардан 700 тонна чиқинди олиб чиқилган.


Сочидаги ноқулай об-ҳаво оқибатларини бартараф этишда 50 та мутахассислар гуруҳи қатнашди. Ҳозирда кўчаларга санитар ишлов берилмоқда.
4-5 июль кунлари Сочида кучли ёмғир ва тўфон кузатилган эди. Бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган. Адлер ва Хостинг туманларидаги ўнлаб уйлар сув остида қолган.







