“Афғонистонга қўшни давлатлар ўз чегаси хавфсизлиги борасида ташвишланишига асос йўқ ”- Толибон
"Толибон" ҳаракати сиёсий идорасининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистон билан қўшни мамлакатлар ўз чегараси хавфсизлиги борасида ташвишланишга асос йўқлигини айтди.


Фақат бунинг эвазига мамлакат ички ишларига аралашмасликни сўради.
"Чегара масаласига келадиган бўлсак, биз ҳаммани ишонтириб айтамизки, биз томондан муаммо бўлмайди. Биз барча қўшниларимизни чегараларимизда хавфсизлик бўйича хотиржам бўлишларини сўраймиз. Шунингдек, ички ишларимизга аралашмасликни сўраймиз. Бунга йўл қўйиб қўймаймиз", - деган Муҳаммад Наим.
У "Толибон" ҳар қандай масалани мулоқот ва тушуниш орқали ечишмоқчи эканини билдирган.
"Толибон", шунингдек, Афғонистон ҳудудидининг барчаси устидан ҳукмронлик қилишни мақсад қилмагани ва мулоқот йўли билан "мусақил ва озод ислом давлати тизими"ни яратмоқчилигини эълон қилган.
Шарофат Маҳмудова







