Жаҳон

Литва Белорусни юзлаб мигрантларни мамлакат ҳудудига юборишда айбламоқда

Литвалик мансабдорларнинг айтишича, қочоқлар аввал Бағдод ва Туркия шаҳарларидан Минскка етиб олади, сўнгги кунларда улар Белорус-Литва чегарасидан ўтишган. Литва бош вазири мамлакат чегарада тўсиқ ўрнатиши ва у ерга ҳарбийларни жойлаштиришини эълон қилди.

Литва Белорусни юзлаб мигрантларни мамлакат ҳудудига юборишда айбламоқда

Чоршанба куни Литва ТИВ Белорус элчисини чақириб, Минскдан ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатишни талаб қилган. Чегара хизмати маълумотига кўра, июль ойининг дастлабки 7кунида чегарадан 799 нафар ноқонуний мигрант ўтган. 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида уларнинг сони 636 тани ташкил этарди.

26 май куни Белоруссия президенти Александр Лукашенко энди унинг давлати Европа Иттифоқининг ғарбий чегараларини кесиб ўтмоқчи бўлган мигрантларга тўсқинлик қилмаслигини эълон қилган. Бу Ryanair самолетининг Минскда мажбуран қўндирилгани туфайли ғарб эълон қилган санкцияларга Белоруснинг жавоби бўлди.

Маълумот учун, 23 май куни Афинадан Вильнюсга учаётган Ryanair самолети Минскда мажбуран қўндирилган эди. Авиакомпания самолёт Минскда қўнишига сабаб Белорус диспечерлари лайнер бортида потенциал хавф борлиги ҳақида огоҳлантиргани эканини эълон қилди. Кейинчалик самолётда бомба борлиги ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.

Шу рейс билан учаётган NEXTA ахборот портали асосчиси Роман Протасевич ва унинг дугонаси, Россия фуқароси Софья Сапега самолет қўниши билан қўлга олинган.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.