Швецияда самолёт қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар қилмоқда.

"Бу жуда жиддий бахтсиз ҳодиса. Ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлганлар барчаси вафот этган", - дейилади Швеция полицияси хабарида.
Маълумотларга кўра, ҳалокат чоғида бортда 8 нафар парашютчи ва учувчи бўлган. Самолёт Эребру аэропортининг учиш-қўниш йўлагидан парвоз қилиши билан қулаб тушган ва ёниб кетган.
Мамлакат бош вазири Стефан Левен ўзининг Twitter´даги саҳифасида ҳалокат қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Шарофат Маҳмудова







