Янги Зелландияда ҳаво шари қулаши натижасида 11 киши жабрланди
NZ Herald газетасининг хабар беришича, Янги Зелландияда ҳаво шарининг турар- жой устига қулаши натижасида камида 11 киши жабрланган.


Шар Жанубий оролдаги Эрроутаун аҳоли яшаш пунктида қулаб тушган. Ҳозирча бунга нима сабаб бўлгани айтилмаяпти.
Жароҳатланган 11 кишидан 2 нафари оғир аҳволда, улар вертолетда шифохонага юборилди. Яна бир киши ўртача оғирликда жароҳатланган.
Жабрланганларнинг барчаси шифохонага ётқазилган.







