Нигерияда босқинчилар ҳужуми оқибатида 45 киши ҳалок бўлди
Нигериянинг Замфара штатига босқинчилар ҳужум қилди. Натижада камида 45 киши ҳалок бўлди. Аммо полиция ҳозиргача 35 кишининг ўлимини расман тасдиқлаган.


Хабар қилинишича, номаълум шахслар Фару туманидаги 5 та аҳоли яшаш пунктида отишма бошлаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, босқинчилар 100 дан ортиқ мотоциклларда келишган.
Отишмадан ташқари улар уйларга ва озиқ-овқат дўконларига ўт қўйган.
Нигерия шимоли-ғарбида рейдлар ва тўлов илинжидаги оммавий одам ўғирлаш, айниқса мактаб ўқувчиларининг ўғирланиши тез-тез содир бўладиган ҳодисага айланган.
Нигерия 12 йилдан бери "Боко Харам" экстремистик гуруҳига қарши курашиб келади.







