Ўзбекистон

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади

Uzbekistan Airports компанияси пойтахт аэропортидан учаётганда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Тошкент халқаро аэропорти терминали эстакадасини очишни ташкиллаштиради, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади

 


 
Эстакада бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати 2021 йил 10 июлдан тест режимида ишга тушади. 
 
Компаниядагиларнинг таъкидлашича, эстакада майдони — умумий платформа узунлиги — 110 метр, эни — 9,5 метр бўлиб, у барча автотранспорт воситаларининг ўтишига имкон бермайди. Шу сабабли тест даврининг биринчи босқичида учиш терминалига ўтиш қисмини Тошкент халқаро аэропорти билан шартнома имзолаган лицензияга эга таксилар, Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигининг аризасига кўра, туристик автобуслар ҳамда микроавтобуслар, VIP ва Business Lounge орқали хизмат кўрсатиладиган хориж делегациялари автотранспортлари учун очиш режалаштирилмоқда. 
 
Эстакада бўш жой бўлса, автоматик равишда очиладиган шлагбаумлар (ҳар бир полосага), йўл тўсиқлари (антитаран), бўш жой борлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот берувчи табло, автотранспорт воситаларидаги ёт предметларни аниқлаш учун мўлжалланган сканер (ҳар бир полосага), шунингдек, навбатчи оператор учун автоматлаштирилган назорат кузатув пункти билан жиҳозланади. 
 
Бутун эстакада бўйлаб транспорт воситаларининг рақамларини танийдиган, турини аниқлай олувчи ва улар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини назорат этувчи интеллектуал видеокузатув камералар тизими ўрнатилган. Кейинчалик автоуловларнинг давлат рақамларини таниб олиш технологияси ҳамда нақд ва нақд пулсиз тўхташ жойи учун тўловларни амалга ошириш имконини берадиган замонавий автоматлаштирилган тўхташ тизимини жорий этиш режалаштирилган. 
 
Тошкент халқаро аэропортига эстакада орқали ўтиш қоидалари 
 
Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган; 
Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган; 
Туристик автобус ва микроавтобуслар учун эстакада бепул, ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади; 
Таксилар учун эстакада бепул ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади; 
Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жарима тайинланади. 
Тошкент халқаро аэропорти директори Мирзоҳид Турсуновнинг таъкидлашича, эстакадада бир вақтнинг ўзида 30 тагача енгил автомобиль ёки туристик автобус билан бирга, 17 тагача енгил автомобиль тура олади. «Бу жуда камлигини биламиз… шу сабабли қўшимча шароитларни ташкиллаштиряпмиз, мавжуд автотураргоҳни тест режимида бепул очишимиз мумкин. Пастда ҳам шу схема бўйича ишланади — автомобиллар учун 5 дақиқа ва автобуслар учун 10 дақиқа бепул (йўловчиларни тушириш учун)», — дейди у.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади | Zamon.uz