Хонқизи тўдаси одамларга ҳужум қилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Анапа соҳилларида олинган видеолар тарқалмоқда. Уларда хонқизи тўдаси пляжни босиб олгани тасвирланган. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, ҳашаротлар ҳаддан ортиқ кўп ва ўзини агрессив тутмоқда. Улар одамларнинг устига қўниб, чақмоқда.


Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ҳолатдан аввалига ҳайрон бўлишган, кейинчалик эса ҳашаротлар туфайли соҳилдан кетишга мажбур бўлишган.
Анапа админстрацияси бир неча пляжни ҳашаротлар тўдаси босиб олгани, аммо бу ёз учун оддий ҳолат эканини хабар қилди.
Ҳудудий Россельхознадзор хонқизиларни йўқ қилиш ваколатига кирмаслигини билдирган. Аввалроқ сув тошқинлари туфайли чивинлар кўпайиб кетганда ташкилот уларни қиришга киришган эди.
Шарофат Маҳмудова







