Жаҳон

Афғонистон: кимнинг қандай мақсади бор?

АҚШ қўшинларининг олиб чиқилаётгани ортидан Афғонистон яна кун тартибига чиқди. Ўтган ҳафта давомида Теҳронда толибон ва марказий ҳукумат ўртасида музокаралар ўтказилди, Москвада Толибон вакиллари Россия Федерацияси  президенти вакиллари билан учрашишди. Умуман, сўнгги кунларда Афғонистон масаласига бағишланган учрашувлар, музокара ва маслаҳатлашувлар кўпаймоқда. Тошкентда 15-16-июль кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” халқаро конференциясида ҳам афғон масаласи марказий ўринда туради. Афғонистон муаммосининг ҳал бўлиши нафақат мазкур мамлакат, балки дунёнинг ва минтақанинг барча етакчи кучлари учун муҳим. Қуйида дунё ва минтақа давлатларининг Афғонистон бўйича позициялари муҳокама қилинади.

Афғонистон: кимнинг қандай мақсади бор?

 

АҚШ ва НАТОга аъзо мамлакатлар

АҚШ 2001 йилдан бери Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлари учун қарийб 1 триллион доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Қўшма штатлар ва Ғарбнинг бир қатор бошқа давлатлари учун Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши, фуқаролик урушининг тўхтатилиши муҳим. Шу сабабли ҳам АҚШ Толибон билан музокаралар олиб борди. Вашингтон қўшинларини Афғонистондан олиб чиққанидан кейин ҳам барибир жаҳоннинг етакчи давлати сифатида Афғонистон масаласида етакчи иштирокчилардан бири сифатида қолаверади. Эндиликда АҚШнинг Афғонистондаги иштироки бошқача шаклларда олиб борилиши кутилмоқда.

НАТОга аъзо мамлакатлар ҳам ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишмоқда. Шу билан бирга Вашингтон ва Ғарбнинг бир қанча давлатлари НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг Афғонистонда фаол иштирокчи бўлишига умид билдиришмоқда. Ўтган ойда Байден маъмурияти  АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейин Туркия қўшинларидан Қобул аэропортини қўриқлашни сўрагани маълум бўлди. Туркия хали бунга аниқ муносабат билдиргани йўқ, чунки Афғонистонда чет давлатлар ҳарбий миссиялари жуда нозик ва қалтис масала ҳисобланади. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, сўнгги йилларда Туркиянинг турли йўналишларда олиб бораётган фаол ташқи сиёсатига яна Афғонистон ҳам қўшиладиган бўлса, бу янада кўп ресурсларнинг жалб қилинишига олиб келади.

Россия

Россия Марказий Осиё минтақаси билан бевосита чегараларга эга. Москва ўзининг жанубий чегараларида барқарорлик бўлишини хоҳлайди, шу сабабли у ҳам Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши тарафдори. Толибоннинг Тожикистон-Афғонистон чегарасини назоратга олиши ортидан чегарада беқарорлик вужудга келиш  хавфи кучайиб кетди. Айниқса, мингга яқин афғон ҳарбийларининг Тожикистонга қочиб ўтиши бу хавотирларни янада кучайтирди. Толибон бунга жавобан ўтган ҳафтада Москвада бўлиб ўтган музокараларда қўшни давлатлар чегараларини бузмасликка ваъда берди.

Россия Афғонистондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Москва минтақадаги иттифоқчиларига вазият кескинлашган тақдирда тўлиқ қўллаб-қувватлашни ваъда қилмоқда. Россия афғон масаласига тўғридан-тўғри иштирокчи сифатида ҳам, шунингдек КХШТ ва ШХТ орқали ҳам таъсир кўрсатишга ҳаракат қилади.

Хитой

Хитой учун Афғонистондаги тинчлик икки омил туфайли муҳим. Биринчидан, Хитой Афғонистон билан умумий чегараларга эга. Иккинчидан, Афғонистон Пекиннинг минтақадаги йирик иқтисодий лойиҳалари, энг аввало “Бир камар, бир йўл” лойиҳасида марказий ўрин эгаллайди. Афғонистон ўзининг географик жойлашуви билан муҳим транзит мамлакат ҳисобланади. Хитой бундан ташқари Афғонистондаги иқтисодий жараёнларда ҳам фаол иштирок этиши мумкин. Масалан, сўнгги вақтларда Афғонистондаги йирик мис конларидан бири Айнак конига сармоя киритиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Умуман олганда, Афғонистондаги вазият Хитой учун хавфлар билан бирга маълум имкониятларни ҳам вужудга келтирмоқда.

Минтақа мамлакатлари

Минтақа мамлакатлари учун Афғонистондаги вазият маълум даражада хавфларни, шу билан бирга кенг имкониятлар манбаси бўлиши мумкин. Энг аввало Марказий Осиё учун Афғонистонда фуқаролар уруши авж олиб кетмаслиги муҳим. Бу катта гуманитар, энг аввало қочқинлар билан боғлиқ муаммоларни вужудга келтиради. Минтақа барқарорлигига путур етиши унинг иқтисодий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли минтақа мамлакатлари, энг аввало Ўзбекистон Республикаси доимий равишда афғон муаммосини сиёсий воситалар билан ҳал қилишга чақириб келади.Афғонистонда барча сиёсий кучлар иштирокида консенсусга эришиш нафақат Афғонистон учун, балки бутун Марказий Осиё учун катта иқтисодий имкониятлар эшигини очади. Масалан, биргина Ўзбекистон ўз маҳсулотларини Афғонистон орқали Ҳинд океанига тўғридан-тўғри олиб чиқиш имкониятига эга бўлиб, экспорт салоҳиятини янада оширади. Туркманистон ўзининг йирик газ қувурларини Афғонистон, Хитой ва Покистон ҳудудларига тўғридан-тўғри етказиши мумкин.

Жорий йилнинг 15-16-июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” халқаро конференциясида Афғонистондаги вазият марказий ўринда туради. Конференция минтақа ва жаҳоннинг кўплаб йирик кучларининг афғон масаласи бўйича ўз позицияларини билдиришлари учун яхши майдон бўлиб хизмат қилади.

Афғонистон 40 йилдан ортиқ уруш ичида яшаб келмоқда. Унда мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши нафақат бутун минтақа, балки бутун дунё учун ҳам ижобий аҳамият касб этади.

  
 
Жаҳонгир Кўзиев

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Афғонистон: кимнинг қандай мақсади бор? | Zamon.uz