Ўзбекистон

БАА компанияси Ўзбекистонда иккита қуёш фотоэлектр станцияси қуради

12 июль куни БАА нинг «Масдар» компанияси билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувлари имзоланди.

БАА компанияси Ўзбекистонда иккита қуёш фотоэлектр станцияси қуради

 


Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 


Матбуот хизмати ахборотига кўра, Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) техник кўмагида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган иккита қуёш фотоэлектр станциялари (ҚФЭС) лойиҳалари учун очиқ тендер савдолари ўтказилди. Тендер натижаларига кўра, “Masdar” компаниясининг барча босқичлардан ўтиш натижаларига кўра, 2021 йилнинг май ойида мазкур компания ушбу лойиҳаларнинг ғолиби деб топилди. Маросимда иштирок этган “Masdar” компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳий қуйидагиларни қайд этди: “Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон минтақадаги тоза энергия лойиҳаларида етакчи роль ўйнаётганини ва иқлим ўзгаришига қарши глобал ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшаётганини таъкидламоқда. Бу жуда муҳим вазифа ҳисобланиб, бу борада биз сизга ёрдам берамиз”.


“Masdar” компанияси ушбу лойиҳаларга 300 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритиши, лойиҳалар 2021 йилнинг декабрига қадар молиявий ёпилиши мўлжалланган. Қурилиш ишлари   2022 йилнинг биринчи чорагида  бошланиши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

БАА компанияси Ўзбекистонда иккита қуёш фотоэлектр станцияси қуради | Zamon.uz