“Дельта” ва бошқа штаммлар иқтисодий ўсишга таҳдид солиши мумкин
АҚШ Молия вазири Жанет Йеллен коронавируснинг янги вариантлари пандемиядан зарар кўрган дунё иқтисодиётига жиддий хавф туғдиришини айтди.


“Биз янги “дельта” ва бошқа вариантлардан хавотирдамиз, улар иқтисодий ўсишга таҳдид солиши мумкин”, - деди у Катта йигирматалик учрашувидан сўнг.
“Биз ўзаро боғлиқ иқтисодиётмиз. Дунёнинг бир қисмида юз бераётган ҳолат бошқа барча давлатларга таъсир қилади”, - деб қўшимча қилди у.
Айни пайтда дунёда COVID-19 нинг "дельта" штамми тез тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, Буюк Британияда касалликни янги юқтириб олаётганларнинг 90 фоизи шу штамми билан зарарланган. Франция ҳам “дельта” штамм туфайли эпидемиянинг тўртинчи тўлқини бошланишидан хавотирда. Нидерландияда “дельта” штамм туфайли COVID-19 беморлари сони кескин ошди. Шу сабабли янги чеклов чоралари жорий этилмоқда.
Шарофат Маҳмудова







