Жаҳон

Қотиллик режасини режалаштирган шахс қўлга олинди

Гаити полицияси мамлакат президенти Жовенель Моизга суиқасдни ташкиллаштиришда гумонланаётган шахсни қўлга олди.

Қотиллик режасини режалаштирган шахс қўлга олинди

 


 

Бу ҳақда Гаити миллий полицияси раҳбари Леон Шарль хабар берди.

 
“Босқинчилар биринчи бўлиб Эмманюэль Санонга қўнғироқ қилишган. У ҳозир назорат остида”, - деди Шарль ўз чиқишида. 
Қайд этилишича, Санон Венесуэланинг Қўшма Штатларда яшовчи хавфсизлик бўйича мутахассислари билан алоқада бўлган. 
Бундан ташқари, Шарлнинг сўзларига кўра, қўлга олинган шахс Гаити фуқароси. У “қотиллик режаси”ни ишлаб чиққанлардан бири бўлиши мумкин. 


7 июль тунида  Гаити президентининг қароргоҳига номаълум шахслар ҳужум қилган эди. У кўплаб жароҳатлар туфайли вафот этган. 


Гаити миллий полицияси раҳбари Леон Шарль бу ишда камида 26 нафар Колумбия фуқаросининг алоқаси борлигини айтган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қотиллик режасини режалаштирган шахс қўлга олинди | Zamon.uz