18 ёшли Тревис Ладлоу ёлғиз ўзи Cessna 172R самолетида бутун ер шарини учиб ўтиб Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Унинг самолети сешанба kuni Нидерландияга қўнди.

У дунё бўйлаб саёҳатини 29 май kuni айнан шу ердан бошлаган.
40 ming км масофани пилот 44 kunda босиб ўтди.
Дастлаб унинг парвози ўтган yilning май ойига режалаштирилган edi. Аммо коронавирус пандемияси туфайли у 1 йилга кечиктирилди.
Тревис Ладлоу расман ер шарини ёлғиз айланиб ўтган энг ёш одам bo‘ldi. Олдинги рекорд америкалик Мейсон Эндрюсга тегишли бўлиб, у 57 kunda сайёрамизни айланиб чиққан эди.
Ладлоу 12 ёшидан парвоз қилишни бошлаган, 14 ёшида Британиянинг энг ёш планеристига айланган. У 9 ёшидан бери bu саёҳатини режалаштириб келган.
Шарофат Маҳмудова







