Айни дамда пойтахтимизда Ўзбек-Покистон ишбилармон доиралари Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жорий йилнинг январь –май ойларида Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 69,4 млн долларни ташкил этган.

Шундан экспортнинг улуши 47,6 млн долларга тенг. 1 июнь ҳолатига кўра республикамизда Покистон инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 163тага етган. Шулардан 43таси қўшма лойиҳа бўлса, 115таси соф Покистон капитали асосида фаолият юритяпти.
Йиғилишда келгусидаги савдо-иқтисодий алоқалари, ўзаро товар айрибошлашни кенгайтириш, бизнес лойиҳалари сонини кўпайтириш ҳақида сўз бормоқда.
Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар сўнгги йилларда кенг миқёсда ривожланди. Пандемияга қарамасдан ҳамкорликдаги лойиҳалар сони сезиларли даражада ошмоқда.







