Буюк Британия агар «Толибон» вакиллари Афғонистон ҳукуматига кирса, улар билан ишлашга тайёр эканини билдирди
Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес The Telegraph газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Ҳукумат қандан бўлишидан қатъи назар, агар у халқаро меъёрларга риоя қилса, Британия у билан ишлайди", - деди Уоллес.
Буюк Британия Мудофаа вазири «Толибон» билан ҳамкорлик турли реакцияларга сабаб бўлишини ҳам тан олди.
"Барча тинч жараёнлар душман билан келишувга эришишни талаб қилади", - деб таъкидлаган у.
«Толибон» истаётган нарса bu - халқаро тан олиниш. Улар молиялаштиришни va миллий қурилиш учун ёрдамни блокдан чиқариши керак. Аммо, буни террорист ниқоби остида амалга ошириб bo‘lmaydi... Агар тинчлик йўлида ҳамкор бўлмасангиз, изоляцияда қолиб кетишингиз мумкин" , - деган мудофаа вазири.
Унинг айтишича, афғон халқининг қашшоқлиги билан изоляцияда туриб курашиб бўлмайди.
"Сиз Ер юзидаги энг қашшоқ халқ бўлсангиз, сизга халқаро ҳамжамиятнинг ёрдами керак"
Британия мудофаа вазири «Толибон» va Афғонистон президенти Ашраф Ғанини бир неча ўн йиллик можародан сўнг мувозанатни тиклаш мақсадида бирга ишлашга чақирди.
"Ҳозир уларнинг иккиси учун ҳам етакчилигини кўрсатиб, Афғонистонни бирлаштириш пайти келди"
Маълумот ўрнида, эртага Тошкентда «Марказий va Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар va имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция иш бошйлайди.







