Хитойда меҳмонхона қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Хитой шарқидаги меҳмонхонанинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди.

Ҳокимият қидирув-қутқарув ишлари тугаганлигини эълон қилди.
Фожиа содир бўлган Сучжоу шаҳри маъмуриятининг хабар беришича, 23 киши душанба куни тушдан кейин қулаб тушган Sijji Kayiuan меҳмонхонаси вайроналари остидан олиб чиқилган. Қутқарилганлардан ҳеч бири жароҳат олмаган, бештаси касалхонага юборилган. Яна 17 киши ҳалок бўлди.
Қутқарувчилар тирик қолганларни топиш учун кранлар, нарвонлар, темир кесувчи ва қидирув итларидан фойдаланган. Қурбонларнинг аксарияти муассаса меҳмонлари бўлган.
Уч қаватли 54 хонали меҳмонхона 2018 йилда очилган. Терговчилар бинонинг қулаши сабабларини ўрганмоқда. Полиция меҳмонхона вакиллари, менежерлар ва иншоотни лойиҳалаштириш ва қурилишда ишлаганларни терговга чақирмоқда.







