Америкаликларга ёрдам берган афғонлар эвакуация қилинади
Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки америкалик ҳарбийларга ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, уларни эвакуация қилиш июль ойининг сўнгги ҳафтасида бошланади.
"Шуни тасдиқлашим мумкинки, махсус иммиграцион визага ариза топширганлар учун Афғонистондан рейслар июлнинг сўнгги ҳафтасида бошланади ва давом этади", - деди Псаки.
Америкалик ҳарбийларга таржимон ва бошқа лавозимларда ёрдам берганлар АҚШ ҳукуматига ишлагани туфайли хавф остида қолиши мумкин.
Шунингдек, Жен Псаки АҚШ бу гуруҳга кирувчи барча одамларнинг барчасини америкалик ҳарбийлар мамлакатдан олиб чиқилишидан олдин Афғонистондан эвакуация қилишини таъкидлади.







