Instagram ва Facebook блогерларга пул тўлашни йўлга қўяди
Facebook компанияси бош директори Марк Сукерберг 2022 йилгача Facebook ва Instagram контент муаллифларига қисқа видеороликлар учун $1млрд тўлашни режа қилаётгани ҳақида хабар берди.

Биринчи дастур — бу Инстаграмдаги Реэлс контенти муаллифларини рағбатлантиришга қаратилган бўлади.
“Биз миллионлаб видео муаллифлар ўзлари учун пул ишлаб олишлари ва яхши ҳаёт кечиришлари учун қулай платформалар яратмоқдамиз. Шунинг учун 2022 йилга қадар ижод қилувларни Facebook ва Инстаграмдаги яратган ажойиб контентлари учун рағбатлантириш мақсадида $1 млрд ортиқроқ маблағ жалб этамиз”, дейди Марк.
Ушбу ташаббус доирасида компания йил якунига қадар маълум кўрсатгичларни акс эттирадиган бонусли дастурларни ишга туширади.







