“Космосга учмоқчимисиз? 100 доллар тўлаб қўйинг”
Virgin Galactic компанияси 2022 йилга мўлжалланган самога тижорий рейс учун иккита чипта ўйналишини эълон қилди. Иштирок этиш учун аризалар 1 сентябргача қабул қилинади, ғолиблар 29 сентябрь куни эълон қилинади.

Истовчилар ўйинда бепул қатнашиши мумкин, аммо ютиш имконини оширмоқчи бўлганлар тўлов қилишига тўғри келади. 100 доллар эвазига иштирокчи исми 2000 марта рўйхатга киритилади.
Қайд этилишича, йиғилган маблағ Space For Humanity нотижорат ташкилотига хайрия қилинади.
"Ғолиб иккита чиптага эга бўлади. Биттаси ўзи учун, иккинчиси ғолиб таклиф қилган меҳмон учун", - дейилади хабарда.







