Меган Маркл ғояси асосида мултьсериал ишланмоқда
Шаҳзода Гарри ва унинг турмуш ўртоғи Меган Маркл Netflix учун иккинчи лойиҳани тақдим этишди.

Маркл томонидан ўйлаб топилган "Маржон" ("Pearl") оилавий мультсериали муваффақиятли аёллардан илҳом олган 12 ёшли қиз ҳақида. Айни пайтда сериал ишлаб чиқиш босқичида.
Меганнинг сўзларига кўра, сериал қаҳрамони ўзлигини топишга, ҳаётдаги барча кундалик тўсиқларни енгиб ўтишга ҳаракат қилади.
Ўтган йили Гарри ва Меган Netflix билан кўпйиллик шартнома имзолаган.







