Ўзбекистонга саёҳат учун талаб 46 фоизга ошди
Сайёҳлик соҳаси халқаро парвозларга йўл очилганидан сўнг яна тиклана бошлади. Таҳлилчилар қайси мамлакатлардан Ўзбекистонга сайёҳлар тез-тез келиб туришини ва талаб қандай ўзгарганлигини аниқлади.


Авиачипталарининг энг катта қидирув дастури маълумотларига кўра, Россиядан келган саёҳатчилар Ўзбекистонга кўпроқ қизиқиш билдирмоқда. 2021 йилда Россиядан Ўзбекистонга авиачиптанинг ўртача йиллик қиймати 2 335 021 сўмни ташкил этди. Саёҳат қилиш учун энг арзон ой — июль, бу ойда ўртача чипталар нархи — 1 255 013 сўм.
Ўзбекистонга бўлган талаблар рўйхатида иккинчи ўринни AҚШ эгаллаб турибди. Aмерикадан чипталарга энг катта талаб июнь ойида ҳам бўлиб, ўртача чипта нархи 8,144,733 сўм. Учинчи ўринни қозоғистонлик фойдаланувчилар эгаллайди, улар мамлакатга ўртача бир ҳафта давомида, кўпинча май-июнь ойларида келишади ва чипта учун тахминан 1 154 442 сўм тўлайдилар.
Шунингдек, Ўзбекистонга саёҳат қилишни истаган мамлакатларнинг энг юқори қисмида Жанубий Корея, Белорусия ва Исроил бор.
Бошқа мамлакатлар фойдаланувчилари орасида Ўзбекистонга бўлган умумий талаб Covid-2019 гача давр билан таққослаганда 46 фоизга ўсди. Бошқа мамлакатлардан буюртма бериш ҳажми 8 фоизга ошди.







