Жаҳон

Германияда кучли сув тошқини оқибатида 58 киши қурбон бўлди, 1300 киши бедарак йўқолган

Германия ғарбидаги Арвайлер округи ҳокимияти кучли сув тошқинидан сўнг мингдан ортиқ одамнинг бедарак йўқолганини хабар қилди.

Германияда кучли сув тошқини оқибатида 58 киши қурбон бўлди, 1300 киши бедарак йўқолган

 

Душанбадан бери ёғаётган кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди.

 

"Айни пайтда 1,3 минг киши бедарак йўқолган. Биргина Бад-Нойенар-Арвайлер шаҳрида тонгда мингга яқин чақирув бўлган, қутқарув операциялари ҳозиргача давом этмоқда. Мураккаб вазият туфайли ҳолат юзасидан якуний хулоса қилишнинг ҳозирча имкони йўқ", - дейилади округ матбуот хизмати хабарида.

 

Арвейлер округида 130 минг одам яшайди.

 

Душанба кунидан бери Германия жануби-ғарбида кучли ёмғир кузатилмоқда. Рейна Ар, Мозель, Зауэр, Прюм, Нимс, Киль, Эрфт дарёлари ўзанидан чиқиб кетган.

 

Германияда фавқулотда вазият қурбонлари сони 58 нафарга етди.

 

Канцлер Ангела Меркель табиий офатдан кўрилган зарар бир неча кунда аниқланишини эълон қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.