Жаҳон

Яна юз йилдан сўнг Лондон ва Санкт-Петербург сув остида қолиши мумкин

2021-йил июнь ойининг охири. Москва гўё Венецияни эслатарди.

Яна юз йилдан сўнг Лондон ва Санкт-Петербург сув остида қолиши мумкин

 

Тинимсиз ёққан жала натижасида Москва ҳақиқатдан Венецияга айланди, бир эркакнинг кўчаларда сузиб юргани акс этган видео бир неча дақиқада бутун дунёни айланди. Москва анчадан бери бундай даҳшатли табиат ҳодисаларини, айниқса ёз пайтлари бошдан кечирмаётган эди.

 

Июль ойи бошида кучли ёмғирлар “Венецияга айланиш” эстафетасини Нью Йоркка топширди. 9-июлда Нью-Йорк кўчалари ва метро станциялари сувга тўлди. Метрода баъзи йўловчилар белгича сувда қолиб кетишди.

 

14-июль. Наманганда содир бўлган сел воқеаси бутун Ўзбекистонни ларзага келтирди. Сел келиши ва кучли ёмғирлар 8 кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Қурбон бўлганлар ва бедарак йўқолганлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор...

 

Хўш, нима учун йилдан-йилга ёз ойларида бу каби кутилмаган табиат ҳодисалари, табиий офатлар содир бўлмоқда?

 

Барчаси глобал иқлим исиши билан боғлиқ. 2018 йилда иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи ер юзида сўнгги юз йилда ўртача ҳарорат 1.5 даражага кўтарилганини эълон қилди. Глобал исиш жараёни об-ҳавонинг ҳам бутунлай ўзгаришига сабаб бўлмоқда: сўнгги 10 йилликда шимолий яримшарда қиш камқорли, нисбатан илиқ, ёз эса серёмғир бўлиб бормоқда. 2006 йилдан 2016 йилгача дунё океани сатҳи йилига 4 ммдан кўтарилган, бунга музликлар эриши сабаб бўлмоқда. Тадқиқотчи Маркус Рекс 2019-2020-йилларда 389 кун давомида Шимолий Яримшарда экспедицияда бўлиб, Арктика музликлари даҳшатли суръатларда эриётганига гувоҳ бўлди. Олимнинг фикрича 2020 йил баҳорида Арктика музликлари эриши тезлиги рекорд даражага етди. Ўз навбатида океанлар сатҳи кўтарилиши табиий офатлар-торнадо ва цунамиларнинг кўпайишига, океанбўйи шаҳарларида табиий офатлар кўпайишига туртки бўлди. АҚШлик олимларнинг фикрича, Антарктида соҳилларида музликлар эриши натижасида океан сатҳи 60 метргача кўтарилиши мумкин. 2020 йилда БМТ бош котиби Антонио Гуттериш 2020 йилни сўнгги уч миллион йилдаги энг иссиқ йил бўлганини қайд этди, бу инсониятни иқлим ҳалокатига янада яқинлаштирмоқда. Глобал исиш натижасида кейинги юз йилда Лондон, Венеция, Дублин, Брюссель, Амстердам, Санкт-Петербург каби шаҳарлар сув остида қолиб, тарихга айланади.

 

Глобал исиш ҳатто денгиз ва океанлардан ичкарида жойлашган Марказий Осиёга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади-сўнгги ўттиз йилда Помир ва Тьяншан музликлари эриши тезлашди. Сўнгги йилларда биргина Помирнинг 14 минг музликларидан мингтаси тўлиқ йўқ бўлиб кетди. Тожикистонлик олимларнинг ҳисоб-китоблариги кўра, Помир музликларининг ўттиз фоизи 2030 йилга келиб бутунлай эрийди. Натижада йилдан йилга сув захиралари камайиб бормоқда, шунингдек, куни кеча бўлгани каби иссиқ ёз ойлари бўлишига қарамасдан жала ва сел каби ҳодисалар кўпайди. Сўнгги йилларда биргина Тожикистоннинг табиий офатлардан кўрган зарари 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил етди. Глобал исишнинг Марказий Осиёдаги таъсирлари шуни кўрсатмоқдаки, муаммо келажакда инсоният олдида турган энг катта чақириқлардан биридир.

 

Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Ю бир пайтлар глобал исишнинг сабабларини қидирмасдан, келажакдаги гуманитар ҳалокатларга тайёргарлик кўришни маслаҳат берган эди. Албатта бу ҳаддан ташқари аёвсиз берилган баҳо бўлиши мумкин, аммо дунё бугун “қизил чизиқ” остонасида турибди. Глобал исишнинг иқтисодиётга, ижтимоий хаётга ва энг муҳими табиатга таъсири жуда катта бўлади. Бизни келажакда ушбу ҳодиса ортидан келадиган, том маънодаги жуда катта ўзгаришлар кутиб турибди.

custom img

Доналд Трамп жинсий зўравонлик ва туҳмат иши бўйича 5 миллион доллар товон пули тўлади

Трампнинг апелляция доирасидаги эътирозлари рад этилиб, суд қарори билан ёзувчи ва журналист Элизабет Керроллнинг юридик фирмасига маблағ ўтказилди.

custom img

Россияга келган мигрантларнинг телефон сотиб олиши мажбурий қилиниши мумкин

Мигрантларнинг жойлашувини назорат қилиш учун мобил телефон ва электрон профиль тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Эрон жуда тез орада мағлуб бўлади — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан можарода ғалаба яқин эканини таъкидлади.

custom img

“Грин карта” олувчилар учун 100 минг долларгача гаров пули талаби жорий этилиши мумкин

Депозит миқдори ҳар бир аризачининг ҳолатига қараб ўзгариши мумкин.

custom img

“Англияга қарши баҳс футболдан каттароқ”: Аргентина вице-президенти инглизларни “қароқчилар” деб атади

Виктория Вилярруэл Жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши баҳс олдидан кескин баёнот билан чиқди. Скалоне учрашувга сиёсий тус бермасликка чақирди.

custom img

Эроннинг собиқ президенти Моссад билан алоқалари учун ҳибсга олинди — NYT

Маҳмуд Аҳмадинежоднинг идораси эса барча айбловларни инкор этди.

custom img

Инфантинонинг FIFA президентлиги хавф остида

UEFA таркибидаги қатор федерациялар Жанни Инфантинога қарши номзод топиш устида ишламоқда, бироқ FIFA президенти ҳали ҳам навбатдаги сайлов фаворитларидан бири бўлиб қолмоқда.

custom img

“Энди менинг уйим йўқ” — Жанубий Корея президенти

Ли Чже Мён кўчмас мулк бозорини қўллаб-қувватлаш мақсадида ягона уйини сотиб, энди шахсий уй-жойи йўқлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"