Йил бошидан бери Афғонистонда инсонпарварлик ташкилотларининг 35 нафар ходими ҳалок бўлган
Бу ҳақда БМТнинг республикадаги гуманитар масалалари бўйича махсус координатори Рамиз Алакбаров маълумот берди.

"Оқибатида гуманитар ишчилар ҳалок бўлган воқеалар сони йил бошдан бери 30 фоизга кўпайди. 35 киши ўлдирилган, яна 63 киши жабрланган" , - дейди Алакбаров.
Унинг сўзларига кўра, "Толибон" чегара пунктларини босиб олгач, аҳоли айланма йўлакларидан фойдалана бошлаган, аммо келажакда чегара ўтказиш пунктларининг блокланиши гуманитар ёрдам етказилишига хавф туғдиради.
"Бизнинг ишимизда Қобул аэропорти алоҳида аҳамият касб этади", - дейди махсус координатор.







