АҚШга ёрдам берган афғонлар эвакуация қилинади
Жо Байден админстрацияси Америка ҳукумати билан ҳамкорлик қилган 2 500 афғон ва уларнинг оила аъзоларини Қўшма Штатларга эвакуация қилмоқчи.

Бу ҳақда NBC Оқ уйдаги манбасига таяниб хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Вашингтон 10 минг афғонни АҚШнинг чет элдаги ҳарбий базалари ёки учинчи давлатларга эвакуация қилади. Улар АҚШга кўчиб ўтиш учун ҳужжатлари тайёр бўлгунича шу ерда қолишади.
АҚШ Афғонистондан ўз армиясини олиб чиқишни бошлаганидан бери ҳуқуқ ҳимоячилари Байден админстрациясидан америкалик ҳарбийларга ёрдам берганларнинг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилади.
Оқ уй режасига кўра, қочоқларнинг биринчи гуруҳи июль охирида эвакуация қилинади. Махсус эмиграция визасини олиш учун 20 мингга яқин одам ариза топширган.







