АҚШда отишма: 2 киши ўлди, 4 киши яраланди
Aмериканинг Сакраменто шаҳрида юз берган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди ва яна тўрт киши яраланди, дея хабар беради маҳаллий полиция бошқармаси.

Таъкидланишича, ҳодиса жума куни маҳаллий вақт билан 23.45 да (шанба куни Тошкент вақти билан 11.45) содир бўлган. Ҳодиса жойидан бир нечта ўқотар қуроллар топилган.
"Икки кишининг ўлими ҳақида хабар берилган. Ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан яна тўрт нафар жабрланувчига маҳаллий шифохоналарда тиббий ёрдам кўрсатилди", дейилади полициянинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Таъкидланишича, отишма сабаблари номаълум. Бироқ, полиция отишмани келтириб чиқарган икки гуруҳ ўртасида тўқнашув бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда. Aйни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гумонланувчилар ҳақида маълумотга эга эмаслар.







