Хитой пандемияга қарши курашишда ривожланаётган давлатларга қанча маблағ ажратишини маълум қилди
Бу пуллар яқин уч йил ичида етказиб берилади.

Хитой ҳукумати СОВИД-19 пандемияси асоратларига қарши курашиш учун ривожланаётган давлатларга $3 млрд маблағ беришни айтиб ўтди.
Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Сзинпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АПEС) раҳбарларининг норасмий учрашувида маълум қилди.
Давлат раҳбари таъкидлашича, Хитой ҳозирда пандемия ва оммавий эмланиш билан боғлиқ муаммоларни енгиб ўта олди. Шу билан бирга, бошқа давлатларга 500 млн дозада вакциналар жўнатган.
“Яқин уч йил ичида Хитой эпидемияларга қарши курашни қўллаб-қувватлаш ва ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини тиклаш учун яна $3 миллиардлик халқаро ёрдам ажратади”, — деб қўшимча қилди у.







