Жаҳон

Англияда коронавирус билан боғлиқ барча ички чекловлар, касалланиш кўпайганига қарамай олиб ташланди

Жонсон шунингдек, фуқароларни COVID-19'га қарши фаол эмланишга чақирди.

Англияда коронавирус билан боғлиқ барча ички чекловлар, касалланиш кўпайганига қарамай олиб ташланди

 

 

Англияда 19 июль, душанбадан бошлаб, коронавирус билан боғлиқ барча ички чекловлар, касалланиш кўпайганига қарамай олиб ташланади. Барча муассасаларга чекловсиз ишлашга рухсат берилди. Мажбурий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва уйдан ишлаш ҳам бекор қилинган.

Шотландияда ҳам душанбадан бошлаб чекловлар сезиларли даражада юмшатилди. Шимолий Ирландияда чеклов чоралари 26 июлда ўзгартирилиши мумкин.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон видеомурожаатида ҳозирда чекловларни бекор қилиш учун энг яхши вақт эканлигини айтди, чунки очилиш кузга ёки қишгача кечиктирилса, "совуқ об-ҳаво туфайли вирус афзалликларга эга бўлади".

Жонсон шунингдек, фуқароларни COVID-19'га қарши фаол эмланишга чақирди.

Тўлиқ эмланган фуқаролар, "сариқ рўйхат" даги мамлакатлардан қайтиб келгач, душанбадан бошлаб 10 кунлик карантинга риоя қилишлари шарт эмас.

Шу билан бирга, касал COVID-19 билан яқин алоқада бўлганидан кейин ўзини изоляция қилиш талаблари ўз кучини йўқотмайди.

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Англияда коронавирус билан боғлиқ барча ички чекловлар, касалланиш кўпайганига қарамай олиб ташланди | Zamon.uz