Жаҳон

Буюк тошқинлар: муаммо илдизи қаерда?

Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган даҳшатли сув тошқинлари яна бир бор иқлим муаммосини инсониятга эслатиб қўйди.

Буюк тошқинлар: муаммо илдизи қаерда?

 

 

Дунёнинг энг бой ва ривожланган қисми бўлган Европа табиат ҳодисалари қаршисида ожиз қолди: тасаввур қилиб бўлмас вайроналик ва ўнлаб одамларнинг вафоти бутун қитъани ларзага келтирди.

Улкан тошқинлар Германия, Бельгия, Швейцария, Нидерландия ва Австрияни қамраб олди, биргина Германияда табиий офат қурбонлари 100 дан ошиб кетди. Ғарбий Европада умумий ҳалок бўлганлар сони 180 дан ортиқ, минглаб инсонлар бедарак йўқолган. Тинимсиз ёмғирлар натижасида дарё ва каналлар ўзанидан чиқиб кетди, натижада кўчалар сув остида қолиб кетди.

Германиялик мутахассис Бернд Мелигнинг фикрича, ёзда бундай об-ҳаво Марказий Европа, жумладан Германия учун мутлақо хос эмас. Унинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар асосан қишда учрайди.Лейпциг Университети метеорологи Йоханнес Квасс бундай об-ҳаво янги реаллик ҳисобланади. Квасс иқлим ўзгариши нормал об-ҳаво тўғрисида фикрларни бутунлай ўзгартириб юборади деб таъкидламоқда. Ушбу мутахассис барчасига глобал иқлим исишини сабабчи деб ҳисоблайди. Квасснинг фикрича, Германия бошқа давлатларга нисбатан икки баравар тезроқ исимоқда, чунки Германия кучли саноатлашган мамлакатдир. Агар ҳавога ис гази чиқариш шу зайлда давом этса, бу каби кучли ёмғирлар ва унинг натижасида вужудга келадиган тошқинлар йилдан йилга кўпаяверади.

Оксфорд университети Атроф-муҳит ўзгариши институти илмий ходими Фредрик Отто Европадаги бир неча кун давом этган ёмғирлар экстремал об-ҳаво ҳисобланиб, уларнинг интенсивлиги иқлим исиши натижасида янада ошганлигини қайд этди. Келажакда иқлим исиши давом этиши натижасида табиий офатларнинг ҳалокатли оқибатлари ошиб бораверади.Масалан, 2017-йилда Европа Комиссияси Тадқиқотлар маркази келажакда биргина Европада 150 минг киши иқлим исиши оқибатлари натижасида ҳалок бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот берганди.

Жаҳон сиёсатида келажакда энг муҳим муаммо бу шубҳасиз атроф-муҳитнинг ўзгариши ва иқлим исиши муаммоси бўлади. Ҳозирга келиб, иқлим исиши муаммоси ечими йўлида бир қанча муҳим қадамлар қўйилди. Энг аввало, бутун дунёда экологик муаммоларга эътибор қаратадиган сиёсий партиялар-“яшиллар” тобора машҳурлашиб бормоқда. экологик ҳаракатлар ва партиялар кенг жамоатчилик эътиборини иқлим исиши муаммосига қарата олишди. Кўплаб йирик мамлакатлар ички ва ташқи сиёсатида ушбу масала тобора устун мавқени касб этиб бормоқда. Ўтган ҳафтада Москвага АҚШ президентининг иқлим масалалари бўйича махсус вакили Жон Керрининг ташрифи йирик давлатларнинг иқлим масаласига жиддий эътибор қаратётганидан далолат беради.

Бундан ташқари бутун дунёда электрон машиналарга ўтиш “тренд”га айланмоқда, масалан, Европа 2035-йилга келиб бензин ва дизельда юрадиган автомобиллардан тўла воз кечмоқчи.

Глобал иқлим ўзгариши тобора ўзининг чўққисига чиқиб бормоқда ва унинг йилдан-йилга оқибатлари кўзга ташланиб бораверади. Шу сабабли унинг оқибатларини юмшатиш, муаммо ечимларини излаш ва уларни амалиётга татбиқ қилиш бугун ҳар доимгиданда долзарбдир.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Буюк тошқинлар: муаммо илдизи қаерда? | Zamon.uz