Сергей Лaвров Марказий Осиёдаги ҳамкасблари Афғонистон масаласида тўғри қарор қабул қилишларига ишонч билдирди
"Менинг Марказий Осиёлик ҳамкасбларим ушбу режалардаги барча хатарларни яхши билишади. Ўйлайманки улар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, тўғри қарор қабул қилишади."


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лaвров АҚШ томонидан уларга ҳарбий операция жараёнида кўмак берган 10 минглаб афғонлар ва уларнинг оилаларини қўшни мамлакатларга кўчириб ўтказишга бўлаётган уринишларни изоҳлади.
"Менинг Марказий Осиёлик ҳамкасбларим ушбу режалардаги барча хатарларни яхши билишади. Ўйлайманки улар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, тўғри қарор қабул қилишади."
Ой бошида АҚШ Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан америкаликларга кампаниялари даврида кўмак берган 9 минг афғонистонликка вақтинча бошпана беришни сўраганди.







