Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияга 700 нафарга яқин меҳмонлар ташриф буюрди - Шерзод Асадов
Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияга 700 нафарга яқин меҳмонлар ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди.


Унинг сўзларига кўра, 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция халқаро миқёсда катта қизиқиш уйғотган.
“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги конференция халқаро миқёсда катта қизиқиш уйғотди. Жуда кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари тадбирни бевосита ёритиб боришди. Бундан ташқари, анжуман онлайн тарзда ҳам йирик платформалар орқали узатиб борилди.
Меҳмонлар сонига келсак, таклиф қилинган меҳмонларнинг барчаси етиб келишди. Умумий ҳисобда 600 нафардан ортиқ, 700 нафарга яқин иштирокчилар мазкур конференцияда қатнашди.
Фурсатдан фойдаланиб, хорижий ва маҳаллий журналистларга тадбирни фаол ёритиб борганлари учун миннатдорчилик билдираман”, деди Шерзод Асадов саволга жавобан.







