Жаҳон

Афғонистон ҳукумати армияси «Толибон»нинг 230 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди

Афғонистон Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари ўтган кун давомида «Толибон»нинг 233 нафар жангарисини йўқ қилди, яна 88 нафарини жароҳатлади.

Афғонистон ҳукумати армияси «Толибон»нинг 230 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди

Бу ҳақда 19 июль куни Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Anadolu Agency.

Вазирлик маълумотларига кўра, миллий армия Нангарҳор, Ғазни, Қандаҳор, Жузжон, Сарипул, Фарёб, Балх, Ҳелманд, Тахар ва Қундуз вилоятларида ҳарбий операциялар ўтказган.

Хавфсизлик кучлари 15 та қўлбола портловчи мосламани топиб, зарарсизлантирган.

Афғонистон миллий армиясининг «Шохин» 209-корпуси матбуот маркази хабар беришича, мамлакат шимоли-ғарбидаги Саманган вилоятининг Дарайи-Суфи Бала туманини озод қилиш операцияси давомида ҳукумат кучлари «Толибон»нинг ушбу минтақадаги барча қўмондонларини йўқ қилган.

«Ўзини тумандаги ‘Толибонълар раҳбари деб эълон қилган ҳаракатнинг ўн нафар вакили, уларнинг ўринбосарлари ва ҳаракатнинг икки асосий қўмондони ўлдирилди, 15 нафар жангари яраланди, душманга тегишли кўплаб қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва 11 та транспорт воситаси мусодара қилинди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, туманнинг чекка ҳудудларида жанглар давом этмоқда, мудофаа кучлари ва милиция бўлинмалари ҳудуд тўлиқ тозаланмагунча операция ўтказади.

18 июль куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида афғонистонлик сиёсатчилари делегацияси ва «Толибон» вакиллари ўртасида икки кунлик музокаралар якунланди. Томонлар тинчлик музокараларини давом эттиришга келишиб олди, аммо сулҳга эришилмади.

Баъзи оммавий ахборот воситалари икки томон Қурбон ҳайити куни маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берган. Аммо «Толибон»нинг Қатардаги сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим буни рад этди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистон ҳукумати армияси «Толибон»нинг 230 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди | Zamon.uz