Ўзбекистон

Байден ва Путин мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклади

Бугун, 20 июль куни Қурбон ҳайити муносабати билан АҚШ Президенти Жо Байден ва мамлакат биринчи хоними Жилл Байден ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бутун дунё мусулмонларини табриклади.

Байден ва Путин мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклади

 

 

“Жилл ва мен бутун дунё бўйлаб Қурбон ҳайитини нишонлаётганларга ўзимизнинг энг самимий саломларимизни юборамиз”, дейилади байрам табириги кириш қисмида. 

АҚШ Президенти Ҳаж зиёрати ва Қурбон ҳайити анъаналари, айниқса, бу йил — коронавирус пандемияси туфайли вужудга келган қийинчиликлар даврида жуда аҳамиятли эканини қайд этган. 

“Америка халқи бутун дунё бўйлаб COVID-19’га қарши курашда ярим миллиарддан ортиқ вакцинани ҳайрия қилиб, етакчилик қилишдан фахрланмоқда. Ҳаётларни сақлаб қолиш ва ҳар қандай жойда пандемияга барҳам бериш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”, дейилади хабарда. 

Табрикда Ҳаж зиёрати ҳақида ҳам сўз бориб, у тенглик тимсоли сифатида таърифланган ҳамда Қўшма Штаталарда ҳам ушбу зиёратни амалга оширишни истовчи минлаб америкаликлар борлиги қайд этилган.

“Америка халқи номидан биз барчага хавфсиз ва ажойиб байрамни тилаймиз. Ҳайит Муборак”, дейилади табрик сўнгида.

 

“Азиз дўстлар! Сизларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман. Илдизлари асрларга бориб тақаладиган ушбу қадимий байрам диндорларни Исломнинг келиб чиқиши ва қадриятларига жалб қилади, раҳм-шафқат, адолат ва тақводорликка, бошқаларга нисбатан эҳтиёткорлик ва самимий муносабатда бўлишга чақиради. Барча жаҳон динлари негизида жойлашган ушбу юксак гуманистик, ахлоқий идеаллар қудратли бирлаштирувчи куч бўлиб хизмат қилади, жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ва маданий хилма-хилликни,  халқимизнинг ўзига хос анъаналарини сақлашга хизмат қилади”, дейилади Президент Путин табригида.

Путин ўз табригида Россия мусулмонларига соғлик, бахт ва эсгуликларни тилашини билдирган. 

Маълумот учун, ислом дини Россия Федерациясида христианликдан кейин иккинчи ўринда туради. Мамлакатдаги мусулмонларнинг аниқ сонига ҳали аниқлик киритилмаган ва ҳамон муҳокамалар давом этиб келади. 2002 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Россиядаги анъанавий мусулмон аҳоли сони тахминан 14,5 миллион киши. 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Байден ва Путин мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклади | Zamon.uz