Ўзбекистон

Август ойида яна қандай шов-шувли воқеа режалаштирияпти?

Жорий йилнинг 19 июль санасида АОКАда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш  вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси  Назокат Абдуқундузова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда давлатимиз раҳбарининг узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш борасидаги йиғилишида қўйилган вазифалар, бу соҳадаги истиқболли лойиҳалар ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

Август ойида яна қандай шов-шувли воқеа режалаштирияпти?

 

Шунингдек, брифингда ёшларнинг инновацион ишланмалари қай тартибда рағбатлантирилаётганлиги ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

– Ёшларнинг  инновацион ишланмалари қай тартибда рағбатлантириляпти ва қанча қисми амалиётда қўлланмоқда?

–  Ёшларнинг илмий, стартап лойиҳаларинини қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу маблағларни муносиб номзодларга етказиш учун танловлар мунтазам ўтказилади. Масалан, 2020 йилнинг энг яхши 20 та стартап лойиҳаси, турли марафонлар тартибида, Техновейс, “Текурбан Узбекистан” номли танловлар ўтказганмиз. Бу йил ҳам “Бўлажак олимлар”  катта танлоини ташкиллаштиряпмиз. Бунда ёш олимларга 100 миллионгача бўлган суммалар ажратилади. Мазкур танлов икки йўналишда: биринчи, стартап лойиҳалари, иккинчиси, ёшларнинг инновацион ғоялари. 

Ҳозирда танловнинг биринчи босқичи яъни аризаларни қабул қилиш ишлари якунланди. Айни кунларда “Академик ҳаракатчанлик” номли танловимизга қабул жараёнлари 31 июлга қадар  белгиланган ва ҳужжатлар қабули давом этмоқда. Бунда ҳам асосан ёшлар ўзларининг лойиҳалари билан қатнашиб, Ўзбекистон ёки хориждаги энг нуфузли лабораторияларда ишлаш имконига эга бўлишади. Фақат ўқиш билан эмас, ўз ишланмаларини илмий тадқиқот институтларида яна-да такомиллаштиришлари мумкин.

– Янги қурилган йўлларда кўп ўтмасдан деформациялар кузатилмоқда. Бунга бирор инновацион ғоя татбиқ этиладими?

– Йўлларнинг шакл ўзгартириш ҳолати уларнинг ост қисмидан ўтган эски канализация қувурларидан сув сизиб чиқишида. Шу пайтга қадар биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 1500 дан кўп тешиклар аниқланган. Ҳозирда Исроил давлатининг “Maya international” компанияси билан ҳамкорликда сунъий йўлдош технологиялари ёрдамида космосдан туриб  ерости сувларининг сизиб чиқишини аниқлашни йўлга қўйганмиз.  Агарда қувурларда шу каби техник носозликлар аниқланса, махсус технологиялар орқали бартараф этилади ва қувурлар яна 50 йилгача ишлаб бера олади.

– Хабарингиз бор, яқинда “NazarX” лойиҳасида ўзбекистонлик йигит космосга ўз аеростатини учирди. Истиқболда яна шундай режалар борми?

– Зиёдилла исмли йигит  бизга видеоларини тақдим этдилар ва ушбу лойиҳага 100 миллион сўм миқдорида пул ажратилди. Ҳозирда мазкур аэростатнинг такомиллаштирилган версияси яратилди ва у вазирлигимизда турибди. Худо хоҳласа, август ойида учиришни режалаштирганмиз. Ундан ташқари, яна шов-шувли воқеа ҳам қилмоқчимиз, у ҳозирча сир. Насиб этса, уни ҳам август ойида маълум қиламиз.

 

Зайниддин Норқувватов

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Август ойида яна қандай шов-шувли воқеа режалаштирияпти? | Zamon.uz