Гаитида янги ҳукумат инагурацияси бўлиб ўтди
Гаити пойтахти Порт-о-Пренс шаҳрида Ариел Анри бошчилигидаги янги ҳукумат таркиби инагурацияси бўлиб ўтди.

Маросимни давлат телевидениеси трансляция қилди.
Анрининг сўзларига кўра, у яқин кунларда мамлакатдаги турли сиёсий кучлар вакиллари билан учрашиб, "миллий консенсус"га келмоқчи.
Янги ҳукумат камида янги президент сайлангунига қадар фаолият юритади.
Аввалроқ, Гаитининг собиқ президенти ўз қароргоҳида ўлдирилганлиги ҳақида хабар берган эдик.







