Германияда тоғ сотувга қўйилди
eBay сайтида Германиядаги Циркельштайн тоғи сотувга қўйилди.

У Саксон Швейцариясидаги энг кичик тоғ саналади.
385 метр баландликдаги Циркельштайн (Zirkelstein) тоғи дастлаб 1,2 млн доллар нархда сотувга қўйилган. Кейинроқ нарх 590 000 долларга тушган. Ҳозир эса у 235 минг долларга баҳоланмоқда. Сотилаётган ҳудуднинг умумий майдони 81 000 кв.м.
Тоғнинг ҳозирги эгалари қариялар бўлиб, улар тоғдаги вазиятни ортиқ назорат қила олишмайди. Харидор бу ҳудудни ўраб олиш ёки иншоот қуриш ҳуқуқига эга бўлмайди, аммо фақат жой эгасигина бу ерда автомобилда ҳаракатлана олади.







