Қурбон ҳайити куни Афғонистон президенти қароргоҳи ёнида ишга туширилган реактив снарядлар ИШИД томонидан портлатилгани айтилмоқда
Қайд этиш ўринлики, Афғонистондаги вазият Америка ҳарбийларининг мамлакатдан чиқарилаётгани фонида кескинлашган. Айни дамда мамлакатда ҳукумат вакиллари ва Толибон ҳаракати ўртасида доимий тўқнашувлар кузатилмоқда. Ҳозиргача толибон давлатнинг 70 фоизини назоратига олган.


Аввал хабар қилганимиздек, сешанба куни, Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистон Президенти Ашраф Ғани иштирокида президент саройида ўтаётган ибодат давомида уч карра реактив снаряд портлагани эшитилди. Сўнгги хабарларга кўра воқеа сабаб ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Аммо жароҳатланганлар бор.
Афғонистондаги хусусий шифохоналардан бирига олти нафар киши оғир аҳволда етказилган. Шифокор “портлаш овози бизга жуда тиниқ эшитилди. Сабаби қароргоҳдан бир неча метр узоқликда жойлашганмиз. Беморларга келсак уларнинг ҳолати жиддий эди. Шу сабаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга тўғри келди”, - дея маълум қилган.
Қайд этиш ўринлики, Афғонистондаги вазият Америка ҳарбийларининг мамлакатдан чиқарилаётгани фонида кескинлашган. Айни дамда мамлакатда ҳукумат вакиллари ва Толибон ҳаракати ўртасида доимий тўқнашувлар кузатилмоқда. Ҳозиргача толибон давлатнинг 70 фоизини назоратига олган.
19 июль куни эса Толибон ҳаракати Спин-Булдоқдаги Покистонга ўтиш чегара қисмида ўз байроғини ўрнатган.







