Тожикистон президенти оғир жудоликка учради
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонби Раҳмонова вафот этди.

Маълум қилинишича, 64 ёшдаги Қурбонби Раҳмонованинг ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлган.

“Тожикистон ҳукумати марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган”, дейилади хабарда.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Раҳмонова коронавирус инфекциясига чалинган, у Душанбедаги 5-сонли клиник касалхонада даволанаётган эди.
Раҳмонова бугун, 21 июль чоршанба куни Тожикистон жанубидаги туғилган жойи Данғара вилоятига дафн этилади. Маълумот учун, Эмомали Раҳмон 1952 йилнинг 5 октябрида Данғарада туғилган бўлиб, айни вақтда 68 ёшда.







