Хитойда сув тошқинлари 12 кишининг умрига завол бўлди
Хитойнинг марказий қисмида кучли ёмғир туфайли сув тошқини юз берди.

Натижада маҳаллий дарёлар соҳилидан чиқиб кетиб, жамоат транспорти фаолиятини тўхтатди, бинолар вайрон бўлган.
Сув тошқини Хэнань провинциясидаги дамбани оқизиб кетган. Чжэнчжоуда энг кўп ёмғир ёғди- б соатига 200 мм ёғингарчилик қайд этилган.
Ҳозиргача камида 12 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда, 5 киши метрони сув босиши оқибатида жароҳатланган.
Қутқарувчилар сув остида қолган туннелдан 500 кишини олиб чиқишди.
Ҳудудда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.
Умумий ҳисобда сув тошқинидан 145 минг киши зарар кўрди, улардан 10 100 дан ортиғи хавфсиз жойга кўчирилган.
Тропик ёмғир шанба кунидан бери давом этмоқда. Янцзи ва Хэйхэ дарёлари ўзанидан тошиб кетган.







